Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: "Бунга Байден сабабчи"

A A A
Трамп: "Бунга Байден сабабчи"

АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг сиёсати туфайли Қўшма Штатлар Хитойнинг қўғирчоғига айланди.

Бу фикрни Оқ уйнинг собиқ эгаси Дональд Трамп ўзининг собиқ ёрдамчиси ўринбосари Себастьян Горкага берган интервьюсида билдирди.

“Россия ва бошқа барча давлатлар Қўшма Штатлар билан хоҳлаганини қила олади. Хитой, биз Хитойнинг қўғирчоғимиз”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Шу билан бирга, Трамп Байденни АҚШ тарихидаги “энг ёмон президент” деб атади.

Киритилди: 05:57 19.03.2024. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар