Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп бу йил ифтор бериш анъанасини давом эттирмоқчи

A A A
Трамп бу йил ифтор бериш анъанасини давом эттирмоқчи

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп 6 июнь куни рўза тутувчиларга куни ифтор беради. Бу ҳақда TRT хабар тарқатди.

Таъкидлаш ўринли, Трамп ўтган йили ифтор бермаган эди.

АҚШ Президентлари томонидан неча йиллардан бери рамазон ойида анъанавий равишда уюштирилиб келинаётган ифтор дастурини ўтган йили бекор қилган Трамп бу йил анъанани давом эттириш ҳақида қарор қабул қилди.

“New York Times” тарқатган маълумотга кўра ифтор дастури ҳафтанинг чоршанба куни ўтказилади.

Оқ уйдан меҳмонлар рўйхати ҳақида ҳали ҳануз баёнот берилмади.

Ифторга АҚШ Ташқи ишлар вазирлигининг мезбонлик қилиши кутилмоқда.

Киритилди: 10:11 04.06.2018. Ўқилди: 1735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар