Бугун 29 март, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: «Бу нима эди, жин урсин?»

Трамп: «Бу нима эди, жин урсин?»

Президент Дональд Трамп Америка киноакадемиясининг энг яхши фильм номинацияси бўйича «Оскар» мукофотини Жанубий Кореянинг «Паразитлар» фильмига бериш тўғрисидаги қарорини танқид қилди. Бу ҳақда у Колорадо штатидаги чиқишлари вақтида маълум қилган, деб хабар беради Fox News.

«Бу нима эди, жин урсин? Жанубий Корея билан етарлича савдо муаммоларимиз бор. Шунда кейин ҳам уларга йилнинг энг яхши фильми мукофоти берилмоқда? Бу нормал ҳолатми?», — дея эътироз билдиради Трамп.

Америка етакчиси АҚШда кўплаб яхши фильмлар борлигини таъкидлаб, «Шамолларда қолган ҳисларим» ва «Сансет булвари» картиналарини қайтаришни сўраган.

АҚШ Демократлар партиясининг миллий қўмитаси Трампнинг ушбу сўзларига жавобан Twitter’да изоҳ қолдирган: «‘Паразитлар’ — бу табақалар ўртасидаги кураш ҳақидаги хориж фильми. Уни кўриш учун икки соат субтитр ўқиш керак, шу сабабли фильм президентга ёқмаган».

10 февраль куни Америка киноакадемияси энг яхши фильм учун аталган 2020 йилги «Оскар» мукофотига Жанубий Кореянинг «Паразитлар» фильмини лойиқ деб топди. «Паразитлар» фильми бундан ташқари «Энг яхши хорижий фильм» ва «Энг яхши оригинал сценарий» йўналишларида ҳам ҳайкалчаларни қўлга киритди. «Паразитлар»ни суратга олган Пон Чжун Хо эса энг яхши режиссёр деб топилди.

Киритилди: 11:45 21.02.2020. Ўқилди: 3849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!