Бугун 11 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп: "Бу Эрон учун охирги имконият"

Трамп: "Бу Эрон учун охирги имконият"

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан музокаралар ҳозирда давом этаётганини маълум қилди.

Трамп бу баёнотни Оқ уйда маслаҳатлашувларнинг бориши ҳақидаги саволга жавоб бериш чоғида айтиб ўтди.

"Бу ажабланарли. Бу сафар улар буни инкор этмаяпти. Лекин негадир музокаралар олиб бораётганларида, улар музокара олиб бораётганликларини айтишни ёқтиришмайди", деб таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Эрон 4 августга қадар Ҳормуз бўғозида одатий юк ташишни қайта тиклашни муҳокама қилмоқдалар. Трамп Вашингтон Теҳронга Ҳормуз бўғозидан ўтаётган кемалар учун тўлов ундиришга йўл қўймаслигини яна бир бор таъкидлади.

У шунингдек, томонлар ўртасидаги давом этаётган музокаралар Теҳроннинг "охирги имконияти" эканлигини таъкидлади. Америка раҳбари музокаралар Эроннинг илтимосига биноан, Саудия Арабистони, БАА, Қатар ва бошқа мамлакатлар кўмагида олиб борилаётганини таъкидлади.

Киритилди: 09:20 04.08.2026. Ўқилди: 1132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!