Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп босиб олинган Шарқий Қуддусда ҳашаматли меҳмонхона қурмоқчи

 Трамп босиб олинган Шарқий Қуддусда ҳашаматли меҳмонхона қурмоқчи

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг оилавий компанияси босиб олинган Шарқий Қуддусда ҳашаматли меҳмонхона очиш бўйича музокараларни қайта бошлашга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади The New York Times (NYT).

Ўтган йили Трамп ташкилоти Трамп бренди остидаги меҳмонхона яратиш бўйича келишувга эришмоқчи бўлди. Қурилиш тугаллангач, бино Исроилдаги энг кўп меҳмонхона хоналарига эга бўлиши кутилмоқда.

Битимларнинг ҳеч бири бажарилмади ва 2023 йил 7 октябрдан кейин музокаралар тўхтатилди. Бироқ, компания Исроилда меҳмонхона очишдан манфаатдор.

Собиқ президентнинг ўғли ва оилавий бизнеснинг амалдаги раҳбари Эрик Трамп NYTга берган интервьюсида «Агар келишув 7-октабрда бўлмаганида, албатта амалга ошган бўларди» деди.

Киритилди: 12:14 12.10.2024. Ўқилди: 1579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!