Америка маъмуриятининг барча мамлакатларга нисбатан ўзаро тамойили бўйича божхона тўловларини жорий этиши Қўшма Штатлар учун иқтисодий мустақилликнинг бошланишини англатади. Бу ҳақда мамлакат президенти Дональд Трампнинг Оқ уйдаги атиргуллар боғидаги чиқишида айтиб ўтди.
"Мен дунёнинг барча мамлакатлари учун ўзаро тарифларни жорий этиш бўйича тарихий фармонни имзоладим. Ўзаро. Бу қуйидагиларни англатади: улар бизга нима қилишса, биз ҳам уларга шундай қиламиз. Бу жуда оддий. Бундан оддийроқ бўлиши мумкин эмас", - деди у. "Бу, менинг фикримча, Америка тарихидаги энг муҳим кунлардан бири. Бу бизнинг иқтисодий мустақиллик декларациясимиз", - дея қўшимча қилди Трамп.