АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла ҳудудига ракета зарбалари бериш нияти йўқлигини билдирди, деб хабар беради Reuters.
«Йўқ», — деб жавоб берди Америка раҳбари тегишли саволга.
Аввалроқ Miami Herald нашри манбаларига таяниб, АҚШнинг Венесуэладаги ҳарбий нишонларга зарба бериш операцияси яқин соатлар ёки кунларда бошланиши мумкинлигини хабар қилган эди.
«Режалаштирилган зарбалар АҚШ томонидан Венесуэла раҳбари Николас Мадуро бошчилигидаги наркокартел қўллаб-қувватлаётган ҳарбий объектларни нишонга олади», — деб ёзган эди газета.