Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп беш кун ичида Эрон бўйича сезиларли ютуқларга эришишни кутмоқда

Трамп беш кун ичида Эрон бўйича сезиларли ютуқларга эришишни кутмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп беш кун ичида Эрон билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш борасида сезиларли ютуқларга эришишга умид билдирди.

Бу ҳақда Трамп CNBC билан суҳбатда маълум қилди.

"У учрашувлар ва музокаралар аъло даражада ўтганини таъкидлади ва беш кун ичида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш борасида сезиларли ютуқларга эришиш мумкинлигига умид билдирди", - дея бошловчи АҚШ президенти билан суҳбатидан парча келтирди.

Бундан ташқари, CNBC хабар беришича, Трамп телефон орқали суҳбатда Эронда "режим ўзгариши" содир бўлган деб ҳисоблашини, чунки музокараларда Ислом Республикаси номидан "мутлақо бошқа одамлар" иштирок этаётганини айтди.

Киритилди: Бугун 07:30. Ўқилди: 459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!