АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Америка етакчиси Жо Байденнинг Украина ҳукуматига миллиардлаб доллар ажратишга тайёрлиги НАТОда кулгига сабаб бўлаётганини айтди.
Трампнинг қўшимча қилишича, альянс АҚШ устидан кулиб, давлат ҳокимияти қарорлари туфайли уни “аҳмоқ мамлакат” деб ўйлайди. Унинг фикрича, НАТОнинг блокдаги харажатлари Американикига тўғри келиши керак, аммо ҳозир Қўшма Штатлар 200 миллиард доллар, қолгани эса 25 миллиард доллардан ҳисса қўшмоқда.