АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Афғонистонда бўлиб ўтган воқеалардан кейин ҳозирги давлат раҳбари Жо Байденнинг истеъфога чиқиш вақти келганини таъкидлади.
"Байденнинг шармандали истеъфо бериш вақти келди, Унинг Афғонистонда йўл қўйган хатолари… Истеъфо унчалик катта иш эмас, чунки у аввал бошдан қонуний сайланмаган эди", - дейилади Трамп тарқатган баёнотида.
Ўтган якшанба куни Трамп Афғонистондаги воқеалар ривожини АҚШнинг сўнгги ўн йилликдаги энг ёмон мағлубияти, деб атаган эди. Бу галги баёнотида эса у янги маъмуриятни COVID-19 нинг тез тарқалишида, АҚШнинг жанубий чегараларида кескин ҳолатлар юзага келишида ҳамда энергетик мустақилликни йўқотиши ва мамлакат иқтисодиёти барбод бўлганида ҳам айблади.