Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп: "Балки биз Харк оролини эгаллаб олармиз"

Трамп: "Балки биз Харк оролини эгаллаб олармиз"

АҚШ президенти Дональд Трамп Америка кучлари Эроннинг Харк оролини эгаллаб олишга уриниши мумкинлигини истисно қилмади.

Трамп бу ҳақда The Financial Times нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Балки биз Харк оролини эгаллаб олармиз. Балки олмаймиз. Бизда кўп вариантлар бор", деди Трамп.

Унинг қўшимча қилишича, бундай ҳаракат оролда Америка кучларининг маълум вақт давомида бўлишини талаб қилади.

"Менимча, уларда ҳеч қандай мудофаа йўқ. Биз буни жуда осонликча эгаллаб олишимиз мумкин", деб қўшимча қилди АҚШ президенти.

Киритилди: Бугун 11:08. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!