Қўшма Штатларнинг собиқ президенти бундай фикрни Демократик партиянинг Небраска штати Омаҳа шаҳрида бўлиб ўтган тадбирида билдирди.
"Сиз биз учун ишлайсиз, биз сиз учун эмас, буни тушинишингизни истайман жаноб президент. Сиз барча америкаликлар учун ишлайсиз, фақат миллиардерлар ва миллионерлар учун эмас. Менинг жаҳлим чиққан. демократияда қироллар бўлмайди, сизнинг ҳаракатларингиз бизни мамлакат сифатида шарманда қилмоқда", — деди Байден.