Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Трамп АҚШдаги тартибсизликларга қандай изоҳ берди?

Трамп АҚШдаги тартибсизликларга қандай изоҳ берди?

AҚШ президенти Дональд Трамп AҚШни вайрон қилган оммавий тартибсизликларни "уйдаги террор" деб атади.

Оқ Уйда журналистлар билан суҳбатда Трамп Линкольн хотираси ва Иккинчи Жаҳон уруши ёдгорликлари вайрон қилинганлигини, асосий тарихий черковлардан бири ёқиб юборилганини ва иккита полициячи отиб ўлдирилганини таъкидлади. Трампнинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар "уйдаги террор" ва инсониятга қарши жиноятдир.

Aввалроқ, Трамп AҚШ ҳукумати "Aнтифа" радикал чап ҳаракатини тақиқланган террорчилик ташкилотлари рўйхатига қўшишни ният қилганини айтган эди. Ўз навбатида AҚШ бош прокурори Уилям Барр ушбу ҳаракат аъзоларининг хатти-ҳаракатлари терроризм сифатида қабул қилинишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, AҚШ шаҳарларида норозилик ва тартибсизликлар полиция қўлида афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг бошланган.

Киритилди: 10:34 02.06.2020. Ўқилди: 2965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!