Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп АҚШда қачон инқилоб бўлишини айтди

A A A
Трамп АҚШда қачон инқилоб бўлишини айтди

AҚШ президенти Дональд Трамп унинг рақиби, Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден сайланса, мамлакатда инқилоб бўлишини башорат қилди. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унга кўра, агар Байден президентлик сайловларида ғалаба қозонса, мамлакатда ҳокимият тепасига радикал сўл кучлар келади. «Демократлар радикал сўл томон устидан назоратни йўқотдилар. У заиф одам ва бутун ҳаёти давомида шундай бўлган. У қўғирчоқ каби бошқарилади. Бу инқилоб», — деди Aмерика раҳбари ўз фикрини билдириб. У рақибини ким бошқараётганини билмаслигини таъкидлади.

Оқ уй раҳбари собиқ вице-президент сайловларда қатнашмаслиги кераклигини айтиб ўтди. Тарафдорларининг намойишчиларга қарши чиқиш истаги ҳақида сўралганда, Трамп буни хоҳламаслигини ва бу ишни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширишини айтди.

AҚШда навбатдаги президент сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Тахминларга кўра, америкалик сайловчиларнинг 48 фоизи Байденга, 42 фоизи Трампга овоз беришга тайёр. Шу билан бирга, фуқароларнинг яна 10 фоизи ўз танлови тўғрисида ҳали қарор қилмаганлигини айтди.

Киритилди: 08:26 01.09.2020. Ўқилди: 2261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар