Қўшма Штатлар 25 июнь куни Хитой билан янги савдо шартномасини имзолади ва тез орада Ҳиндистон билан ҳам худди шундай битим тузишга умид қилмоқда.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.
"Кеча биз Хитой билан савдо шартномасини имзоладик, тўғрими? Биз Хитой билан эндигина имзоладик", деди у Оқ уйда бюджет ва солиқ соҳасидаги режаларига бағишланган тадбирда сўз юритар экан. "Бизни ажойиб шартномалар кутмоқда. Ҳиндистон билан келишиб олишимиз мумкин. Жуда катта. Биз Ҳиндистонни Америка бизнеси учун очамиз. Хитой келишувида биз Хитойни америкалик ишлаб чиқарувчиларга очишни бошлаймиз", - дея даъво қилди президент. У тафсилотларни келтирмади.
"Биз ҳар бир давлат билан битим тузмаймиз. Биз фақат баъзи мамлакатларга хат жўнатамиз, улар 25%, 35%, 45% тўлашлари ҳақида хабар берамиз", - таъкидлади Америка маъмурияти раҳбари. У АҚШдаги импорт божлари ставкаларини назарда тутган.