Бугун 30 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп: "АҚШ Венесуэла устидан ҳаво майдонини очади"

Трамп: "АҚШ Венесуэла устидан ҳаво майдонини очади"

Қўшма Штатлар Венесуэла устидаги ҳаво майдонини тижорат авиацияси учун очади.

Вашингтон раҳбари Дональд Трамп бу ҳақда вазирлар маҳкамаси йиғилишида эълон қилди.

"Мен ҳозиргина Венесуэла президенти Делси Родригес билан гаплашдим ва унга Венесуэла устидаги ҳаво майдонини тижорат авиацияси учун очамиз, деб маълум қилдим. Америка фуқаролари тез орада Венесуэлага уча оладилар ва у ерда хавфсиз бўладилар", деди Трамп.

Шунингдек, у АҚШ транспорт вазири Шон Даффй ва барча ваколатли мансабдор шахсларга, жумладан, ҳарбий хизматчиларга кун охирига қадар Венесуэла устидаги ҳаво майдонини самолётлар учун очишни буюрди.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!