Қўшма Штатлар қуруқлик орқали гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашни бошламоқчи.
АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда Fox Business телеканалида эълон қилди.
"Гиёҳванд моддалар контрабандаси сезиларли даражада камайди. Кемаларга зарба бериш орқали биз гиёҳванд моддалар контрабандасини камайтирдик. Энди биз қуруқликда операцияларни бошлаймиз. Аввал кемалар билан шуғулланишимиз керак эди, чунки агар биз қуруқликдаги ҳужумларни амалга оширганимизда, улар (гиёҳванд картель аъзолари) дарҳол кемаларга ўтиб кетишган бўлар эди. Энди улар йўқ бўлиб кетганидан сўнг, биз қуруқликда зарба беришни бошлаймиз", деди у.