Дональд Трамп, афтидан, энди Жо Байден билан сайловолди пойгасини давом эттиришни кутмаяпти. Интернетда тарқалган видеода АҚШнинг собиқ президенти Байденнинг сайловдан четлатилишини кутаётганини, Трамп эса АҚШ вице-президенти Камала Харисни ўзининг рақиби сифатида кўришини аниқ кўрсатмоқда.
The Daily Beast томонидан чоп этилган видеолавҳаларда Трамп гольф аравасида ўтириб, тарафдорлари билан мулоқот қилмоқда.
«У [Жо Байден] шунчаки таслим бўлди, биласизми? У пойгада мағлуб бўлмоқда», — деди Трамп АҚШнинг амалдаги президенти билан сўнгги дебатга изоҳ берди.
Трамп тез орада янги сиёсий рақибга эга бўлишини қўшимча қилди. АҚШнинг собиқ президентининг сўзларига кўра, вице-президент Камала Харис президентлик сайловларида демократлардан номзод бўлади.