Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп АҚШ президенти бўлиш йўлини топди

A A A
Трамп АҚШ президенти бўлиш йўлини топди

AҚШ президенти Дональд Трамп янги муддатга қайта сайланиш йўлини топди. Бу ҳақда у ўзининг твиттерида маълум қилди.

3 ноябрь куни AҚШда президент сайловлари бўлиб ўтганди. Ғолиб ҳали аниқланмаган, аммо ОAВ Жо Байденни ғолиб деб эълон қилмоқда. У аллақачон зафар қучганини маълум қилди ва Трамп бир қатор штатларда овоз бериш натижаларига қарши чиқишга ҳаракат қилмоқда.

"Терговчиларим камида тўртта штатни "ағдариш" учун етарли бўлган юз минглаб сохта овозларни фош қилишди. Бу ўз навбатида сайловда ғалаба қозониш учун етарли бўлади", – деб ёзди Трамп ўз твиттерида.

Унинг сўзларига кўра, баъзи бир штатларда сайловчиларга қараганда кўпроқ овоз берилган. Трамп судлар ёки штат қонун чиқарувчилари сайловларнинг яхлитлигини ва Aмерика Қўшма Штатларини сақлаб қолиш зарур ишларни қилишга журъат топадилар, деб умид билдирди.

"Бутун дунё томоша қилмоқда", – деб таъкидлади у.

Киритилди: 14:50 23.11.2020. Ўқилди: 6915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар