Бугун 18 июль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп: "АҚШ ҳар бир ҳужумга жавобан Эронга 20 та зарба беради"

Трамп: "АҚШ ҳар бир ҳужумга жавобан Эронга 20 та зарба беради"

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Теҳроннинг ҳар бир ҳужумига жавобан Эронга 20 марта зарба беришга тайёрлигини билдирди.

Трамп бу ҳақда Туркияда бўлиб ўтган НАТО саммитидан кейин маълум қилди.

"Биз уларга шунчаки қаттиқ зарба бердик. Бу уларнинг кеча қилган ишлари учун қасос эди. Улар учта кемага ҳужум қилишди. Агар улар бизга зарба беришса, биз уларга 20 марта зарба берамиз", деди Трамп.

Аввалроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) АҚШ ҳарбийлари Ислом Республикасининг Ҳормуз бўғозини назорат қилиш қобилиятини заифлаштириш мақсадида Эронга қарши зарбаларни қайта бошлаганини хабар қилган эди.

8 июль куни Трамп шунингдек, Эрон билан сулҳ энди кучга кирмаслигини эълон қилди.

Киритилди: 10:51 09.07.2026. Ўқилди: 1075 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!