АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп муҳожирлар Америка фуқаролари ва полиция ходимларини ўлдирган тақдирда уларни қатл қилишга чақирди. Бу ҳақда у Колорадодаги тарафдорлари олдидаги чиқишида гапирди, деб ёзади РИА Новости .
«Америка фуқароси ёки ҳуқуқ-тартибот ходимини ўлдирган ҳар қандай муҳожирни ўлим жазосига чақираман», деди у.
Трамп, шунингдек, агар 5 ноябрдаги сайловда ғалаба қозонса, 1798 йилда қабул қилинган, аммо Иккинчи жаҳон урушидан бери қўлланилмаган «Хорижий душманлар тўғрисида»ги қонунни амалга оширишга ваъда берди. Сиёсатчининг айтишича, расмийлар хорижий гуруҳларнинг барча аъзоларини ҳеч қандай суд жараёнисиз мамлакатдан чиқариб юборишади.