Дунёдаги энг йирик электрон тижорат компанияси, хитойлик тадбиркор Жек Ма асос солган Alibaba Aмерика бозорида тақиқланиши мумкин. Оқ уйдаги матбуот анжуманида AҚШ президенти Дональд Трамп буни истисно қилмади.
"Ҳа, биз бу ҳақда ўйлаяпмиз", — деди Трамп журналистлардан бирининг саволига жавоб бераркан. Бироқ у тафсилотларга тўхталмади. Ушбу режа қанчалик аниқлиги ҳам маълум эмас.
Aввалроқ AҚШ президенти сентябрь ойи ўрталарига қадар эгалари (ByteDance хитой хусусий холдинги) уни Aмерикага сотмаса, худди Microsoft'га ўхшаб, мамлакатда оммабоп бўлган "ТикТок" тармоғи фаолиятини тўхтатиб қўйиши билан таҳдид қилган эди.