Қўшма Штатлар Эронга илгари Венесуэлага жойлаштирганидан ҳам кўпроқ кучларни жойлаштирмоқда.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда Оқ уйда бўлиб ўтган тадбирда маълум қилди.
"Катта армада, флотилия ёки уни нима деб аташни хоҳласангиз, Эронга қараб йўл олмоқда, ҳатто Венесуэладагидан ҳам каттароқ", деди у.
Шу билан бирга, Трамп Вашингтон Теҳрон билан келишувга эришишига умид билдирди.
"Агар келишувга эриша олмасак, нима бўлишини кўрамиз", деб қўшимча қилди Оқ уй раҳбари.