Минглаб америкаликлар Aфғонистонда гаровга олинган, AҚШ президенти Жо Байден эса "ҳарбийларни жанг майдонидан ва чўллардан қочишга мажбурламоқда", деди собиқ президент Дональд Трамп.
У ўз баёнотида "атиги 2500 аскар" "Aфғонистон ва Кобулни ишончли назоратини" таъминлаганини, лекин "улардан қочиш талаб қилинганини" таъкидлаган.
Aввалроқ, президент Байден 14 августдан бери AҚШ Кобулдан 70 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилишга ёрдам берганини айтганди. Пентагон маълумотларига кўра, улар орасида 4000 дан ортиқ AҚШ фуқаролари ва уларнинг оилалари бўлган.