Оқ Уй сешанба куни берган баёнотида бугун Ханойда бўлиб ўтадиган учрашувнинг бошида АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ын билан якка ҳолда юзма-юз 20 дақиқа суҳбатлашади. Шундан сўнг музокаралар кенгайтирилган форматда ўтказилади ва тахминан икки соат давом этади, дея маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп ва Ким Чен Ын ҳозирда Вьетнамга келган бўлиб, ҳар бир меҳмонхонасига жойлаштирилган.