Toyota Motor май ойи ўрталарида Япониядаги саккизта заводдаги ишлаб чиқариш линияларининг бир қисмини вақтинча тўхтатади.
16-майдан бошлаб 14 та линияда ишлаб чиқариш максимал олти кунга тўхтайди. Бунга Хитойдан бутловчи қисмлар етказиб беришдаги узилишлар сабаб бўлган, бу ерда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли турли чекловлар киритилган.