Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тойлоқнинг серғайрат фермери

A A A
Тойлоқнинг серғайрат фермери

Ўткир Жўраев Тойлоқ туманидаги ёш, серғайрат фермерлардан бири. У меҳнат қилаётган Боғизоғон ҳудудида азалдан сабзавотчилик, узумчилик сингари аҳоли турмуш фаровонлигига хизмат қилувчи соҳалар ривожланган. Маҳаллий аҳоли ўз томорқасида ҳам шундай экинлар парваришини йўлга қўйган. Ўткир ҳам бу анъанани четлаб ўтмади. Фермер хўжалиги ташкил этиб, 15 гектар артофидаги ерга эгалик қилди. Қалла, сабзавот экди. Улардан мўл ҳосил кўтарди. Энди эса балиқчиликни ҳам ташкил этиш тараддудига тушди.

Ўткир бошчилик қилаётган “Даврон плюс” фермер хўжалиги майдонларида тут дарахтлари ҳам мавжуд. Бу эса унга ҳар йили пилла боқиш имкониятини юзага келтиради. Бу йил у ўз оиласи билан 2,5 қути ипак қурти парваришини йўлга қўйди. Фермер хўжалигидаги ишчилари ҳам қараб туришмади. Улар 2 қути ипак қуртидан мўл ҳосил олишни мақсад қилишди.

- Уйдаги ипак қурти парваришига онам Нодира Ўринова бошчилик қилади. – дейди Ўткир фермер. – Онам бу соҳани яхши билади. Бу йилги қўлга киритиладиган натижаларимизни ҳам олдиндан чамалаб қўйган. 2,5 қути ипак қурти 150 килограммдан ортиқроқ пила хом ашёси бераркан.

Тойлоқнинг серғайрат фермери

Ўткир фермернинг кўп тармоқлиликка ўтгани ҳам қувончлидир. Ҳозир у акфа цехи, гўшт дўкони, новвойчилик ва қандолатпазлик цехлари ишини йўлга қўйган.

Алимардон ХУДОЙҚУЛОВ

Киритилди: 07:45 07.06.2021. Ўқилди: 3258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар