"Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисида"ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3634-сон, 01.07.2025 й. )
🔰 Низомга кўра, дастлабки қарорни олиш манфаатдор шахс учун ихтиёрий ҳисобланади.
✍️ Манфаатдор шахс дастлабки қарорни олиш учун ариза билан божхона органига ёзма ёки Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда мурожаат қилади.
⌛️ Ариза божхона органига келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.
✔️ Дастлабки қарор Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (ЯАТ) да божхона органининг раҳбари томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади.
🔗 Тасдиқланган дастлабки қарорга ЯАТ орқали автоматик равишда матрицали штрих код (ҚР-код) қўйилади.
📜 Дастлабки қарор асосида Ўзбекистоннинг исталган божхона постида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш мумкин.