🔹Жорий йилнинг 7 сентябрь куни "1-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги "Yutong" русумли автобус Бектемир тумани, Сувсоз даҳасидан Тошкент вокзали Ҳусайн Бойқаро кўчаси Қуюв Механика заводи қаршисида 34-35 км тезликда ҳаракатланаётган электробусга икки йўналишли ҳаракат оқимида транспорт воситаларининг 3 та қатор бўлиб ҳаракатланиши йўналишга ҳалақит бериши натижасида, ҳайдовчи электробус бошқарувини ўнг томонга бурган ва йўл ёқасида турган бетон столбага урилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида электробусдаги йўловчиларнинг 5 нафари ҳамда ҳайдовчи тан жароҳати олган. Тан жароҳати олган 5 нафар йўловчи "Шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси" ва "Тошкент шаҳар 4-сонли клиник шифохонаси"га тиббий ёрдам кўрсатиш учун юборилган.
🔹Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.