Фуқаро Ҳ.З. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 24 июль куни номаълум шахс Шодлик маҳалла ҳудудида қаровсиз қолдирилган «Дамас» русумли автомашинаси салонидан 8.260.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Х.Ш. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.