Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкнтда "Сохта ҳавола" орқали содир этилган кибержиноят фош этилди

Тошкнтда "Сохта ҳавола" орқали содир этилган кибержиноят фош этилди

Тошкент шаҳарда яшовчи 32 ёшли Х.Б. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 3.557.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳарда яшовчи А.А. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, A.A. интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали ёлғон эълонлар остида сохта дастур, ҳавола жўнатиб, бу эълонга ишонган жабрланувчи Х.Б. нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан A.A.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

⚖️Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Ҳурматли каналимиз обуначилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!

Киритилди: 14:06 05.07.2024. Ўқилди: 863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!