2019 йил 2 апрель куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи Ш.А. тан жароҳати билан касалхонага мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 31 март куни Сарбозор маҳалласи Саховат кўчасида яшовчи Ф.А. қариндоши Ш.А.ни уйида ўзаро жанжал туфайли унинг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ф.А. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.