Тошкентдаги Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида коронавирус сабабли қўл бериб кўришиш тақиқланди.
13 мартдан бошлаб Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ректор Шерзод Қудратхўжаевнинг буйруғига биноан ҳар қандай қўл бериб саломлашиш турлари тақиқланди.