Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентдаги савдо мажмуасида ёнғин чиқди

Тошкентдаги савдо мажмуасида ёнғин чиқди

11 февраль куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида, “Новза” метро бекати атрофида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот берди.

Маълум қилинишича, ёнғин савдо мажмуасининг том қисмида пайдо бўлган. Хабар тушиши биланоқ қутқарув ва ёнғин ўчириш гуруҳлари зудлик билан ҳодиса манзилига етиб борган.

ФВББ ходимлари томонидан бинода бўлган барча фуқаролар тезкор тарзда хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Ёнғин эса соат 18:19 да бутунлай бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш омиллари аниқланмоқда.

Киритилди: 10:30 12.02.2026. Ўқилди: 1107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!