Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентдаги очиқ майдонларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги очиқ майдонларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар ФВБ матбуот хизмати Янгиҳаёт туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Маълум қилинишича, 23 июнь куни соат 19:47да Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Янги Чоштепа МФЙ, Ўзар кўчасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох шабба ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:59 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:24 да ўчирилган.

Содир бўлган ёнғин натижасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох шабба ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Киритилди: 22:20 23.06.2024. Ўқилди: 916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!