Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентдаги марказий масжидларга имом-хатиблар тайинланди

Тошкентдаги марказий масжидларга имом-хатиблар тайинланди

Тошкент шаҳридаги қуйидаги марказий жоме масжидларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи билан янги имом-хатиблар тайинланди:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Минор" жоме масжиди имом-хатиби вазифасига Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов тайинланганини масжид жамоасига эълон қилдилар.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги қуйидаги марказий жоме масжидларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи билан янги имом-хатиблар тайинланди:

Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби Садриддин домла Абдурашидов Олмазор тумани “Иброҳимбой Орифжонбой” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;

Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;

“Минор” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан ажралмаган ҳолда Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинландилар.

Киритилди: 14:40 16.03.2023. Ўқилди: 1876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!