Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи мушукни 2-қаватдан ташлаб юборгани бўйича изоҳ берилди

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи мушукни 2-қаватдан ташлаб юборгани бўйича изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 62-мактабда ўқитувчи мушукка шафқатсизларча муносабатда бўлди, мазмунида хабар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Унга кўра, Учтепа туманидаги 62-сонли умумтаълим мактабида шу йилнинг 27 сентябрь куни соат 17:30 лар атрофида 7-синф ўқувчилари она тили дарсига ўзбошимчалик билан мушук олиб кирган.

Жонивор эса ўқитувчи Д.Х.нинг дарс нашғулотига халақит қилган. Ўқувчиларни дарсдан чалғитмаслик учун мушукни иккинчи қават дераза ташқи токчасига қўймоқчи бўлганида қўлидан тушиб кетган. Мушукка жуддий жароҳат етмаган, ветеринар шифокор кўригидан ўтказилган.

Воқеадан сўнг мактаб маъмурияти томонидан йиғилиш ўказилиб, ўқитувчи ҳамда ўқувчиларга табиат ва жониворларни асраб-авайлаш барчанинг бурчи экани тушинтирилган.

Киритилди: 10:05 05.10.2024. Ўқилди: 815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!