Тошкентдаги кўчалардан бири икки ой муддатга ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Мирзо Улуғбек туманидаги «Ўзбекистон овози» кўчаси 7/24 кўчага айланмоқда, кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва албатта шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган масканга айланмоқда.
Шу муносабат билан 18.10.2024 йил соат 14:00дан бошлаб, 20.12.2024 йил. кунга қадар «Ўзбекистон овози» кўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан, «Ўзбекистон овози» кўчасининг Истиқлол кўчасига қадар қисми вақтинча автоуловлар ҳаракати учун ёпилади.