Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентдаги корхонада ишчини станок «ютиб юборди» (видео)

A A A
Тошкентдаги корхонада ишчини станок «ютиб юборди» (видео)

Тошкент шаҳридаги пластмасса буюмлари ишлаб чиқарувчи корхонада кўнгилсиз ҳодиса юз берди. Иш жараёнида ишчилардан бирини станок ютиб юборган . Бу ҳақда Севимли телеканалининг Замон информатион дастурида маълум қилинди.

1994 йилда туғилган фуқаро пластмасса майдаловчи ускуна ичига кириб кетган. Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди томонидан фуқаро махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқариб олинган.

Ҳодиса оқибатида фуқаронинг оёғи синган. У ҳозирда шифохонага ётқизилган.

Киритилди: 15:17 26.03.2019. Ўқилди: 4505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар