Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентдаги айрим йўллар бир ой муддатга ёпилади

Тошкентдаги айрим йўллар бир ой муддатга ёпилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, йўл таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари туфайли 16 март куни соат 08:00 дан бир ой давомида Юнусобод туманидаги айрим йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилади:

1) Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Анорзор кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
2) Амир Темур шоҳ кўчаси яқинидаги қайтиш йўли;
3) Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Амир Темур шоҳ кўчасидан Мойқўрғон кўчасигача бўлган қисми.

Ҳайдовчиларга вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади, дейилади хабарда.

Киритилди: 20:35 15.03.2021. Ўқилди: 4148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!