Тошкент ҳудудий газ таъминоти тармоқлари бўлими томонидан ўрта босимли газ қувурини кўтарувчи восита алмаштирилиши муносабати билан 8 апрель куни соат 10.00дан 17.00га қадар Шайхонтоҳур туманидаги айрим кўчаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Аҳоли турар жойлари:
Пахтачи, Сараосиё ва С.Обидов кўчаларидаги 400 та хонадонда.
Маиший-коммунал объектлар:
Ҳувайдо мебель цехида;
Ҳасан доктор клиникасида;
Керамзика фирмасида;
№1 чойхонада;
2 та новвойхонада.