Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда юк машинаси 6 та енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди

Тошкентда юк машинаси 6 та енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди

25 июнь соат 12:00 да «102» рақамига Чилонзор туманида 32 ёшли Howо русумли юк автомобили ҳайдовчиси Талъат Т. «Бунёдкор» кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётганида қарама-қарши йўлакка ўтиб кетгани ва 6 та автомобиль билан тўқнашганлиги ҳақида хабар келди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Тўқнашувга учраган 3 та Matiz, Lacetti, Cobalt ва Spark машиналарининг ҳайдовчилари орасида жароҳат олганлар йўқ.

ЙТҲ натижасида автомобилларнинг биридан ажралган қисм йўлда кетиб бораётган 21 ёшли пиёда Санобарни жароҳатлаган. У енгил тан жароҳати олган ва тиббий хизматга мурожаат қилган.

ЙТҲнинг тахминий сабаби: юк автомобилининг ҳайдовчиси рулни бошқараётган пайти ухлаб қолган.

Киритилди: 19:23 26.06.2019. Ўқилди: 2187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!