Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда ЙПХ инспекторлари янгича формани синовдан ўтказмоқда

Тошкентда ЙПХ инспекторлари янгича формани синовдан ўтказмоқда

Ижтимоий тармоқларда йўл-патруль хизмати инспекторларининг янги формада юргани акс этган суратлар тарқалганди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати бу масалага ойдинлик киритди.

ЙҲХБ йўл-патруль хизматининг икки инспектори чиндан ҳам янги формада хизматни ўтамоқда. Тажриба давомида хизмат кийимининг чидамлилиги, кийганда ва ҳаракатланишда қулайлиги текширилмоқда , дейилади ИИББ хабарида.

Шунингдек, фуқаролар фикрини инобатга олиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, бошқарма аҳолига Йўллардаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари шундай кўринишда бўлишини истайсизми? деган савол билан мурожаат этган.

Киритилди: 10:34 18.03.2019. Ўқилди: 1801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!