Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда «Янги Марказий Осиё: глобал трансформациялар давридаги хавф-хатарлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади

Тошкентда «Янги Марказий Осиё: глобал трансформациялар давридаги хавф-хатарлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади



26 октябрь куни пойтахтимизда «Янги Марказий Осиё: глобал трансформациялар давридаги хавф-хатарлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Марказий Осиё халқаро институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Германиянинг Фридрих Эберт номидаги жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Конференцияда Марказий Осиё, МДҲ, Европа Иттифоқи, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Покистон, Малайзия ва бошқа мамлакатларнинг етакчи таҳлилий марказлари раҳбарлари ва етакчи экспертлари иштирок этади. Жами 25 мамлакатдан 40 дан зиёд хорижий делегатлар иштирок этади.
Кун тартибидан минтақавий ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, бу борадаги хорижий тажрибани кўриб чиқиш, Марказий Осиёнинг замонавий жаҳон хўжалик алоқалари тизимидаги ўрни ва роли, шунингдек, минтақа маданий-сивилизацион меросининг мулоқот ва ишончни мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳақида фикр алмашиш ўрин олган.

Киритилди: Бугун 15:14. Ўқилди: 256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!