Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда яна «уй дафтарлари» жорий қилинмоқда

A A A
Тошкентда яна «уй дафтарлари» жорий қилинмоқда

Тошкентда кўп хонадонли уйларда яшовчилар учун аввал бекор қилинган «уй дафтарлари» яна жорий этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан тавсиявий тартибда ҳар бир хонадонга тегишли бўладиган №4 ва №5 формадаги рўйхат карточкалари эски тизим бўйича «уй дафтарлари»га алмаштирилмоқда.

Мутахассислар фикрича, улардан рўйхатга киритиш (прописка) ва рўйхатдан чиқариш билан боғлиқ масалаларни ечишда ҳамда газ, электр, сув ва иссиқлик таъминоти хизматларига, шунингдек, нотариат органларига ҳужжатларни тақдим этишда фойдаланиш қулай бўлади.

Уй дафтарига хонадонда яшовчилар ҳақидаги барча маълумотлар киритилади.

Тошкентликлар «уй дафтари»ни китоб ёки газета маҳсулотлари сотиладиган чакана савдо дўконларидан олиши мумкин.

У хонадон эгасида сақланади, бу тавсиядан фойдаланиш-фойдаланмасликни унинг ўзи ҳал қилади.

Киритилди: 12:35 03.07.2018. Ўқилди: 1702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда