Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда Хитой электробуси синовдан ўтказилади

A A A
Тошкентда Хитой электробуси синовдан ўтказилади

Хитойнинг Yutong компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электробус намунаси пойтахтга келтирилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабар бермоқда.

Ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, ZK6128BEVG моделидаги мазкур электробус 215 к/ват билан ҳаракатланади. Бир марта олинган қувват билан 300 километрдан зиёд масофани босиб ўтади. 

Электробус салони 5 та кузатув камераси ҳамда монитор билан жиҳозланган. Ундан ташқари двигатель қисмига ёнғинга қарши автомат тарзда ишловчи ускуна ўрнатилган. Шунингдек, кондиционер, иситиш тизими билан таъминланган. 12 метр узунликдаги мазкур электробус ўртача 70 нафар йўловчига мўлжалланган.

Мазкур электробус республика иқлим шароитида автобус йўналишларида бир неча ой давомида синовдан ўтказилади.

Ушбу транспорт воситаси жорий йил 7 мартдан 51-йўналишда ўзининг дастлабки қатновини бошлаши айтилган.

Киритилди: 11:33 07.03.2020. Ўқилди: 2101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар