Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда ўғри аёл қўлга олинди

A A A
Тошкентда ўғри аёл қўлга олинди

Жорий йилнинг 22 ноябрь кунидан 26 ноябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи  Б.Т.нинг уйи эшигини очиб кириб, хонасидан 1 100 АҚШ доллари ва умумий қиймати 15 млн. сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Юнусобод туманида яшовчи Ш.С. (исмли аёл) содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 14:57 27.11.2018. Ўқилди: 1631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар