Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда террорчилик ташкилотининг 30 нафарга яқин аъзоси қўлга олинди

Тошкентда террорчилик ташкилотининг 30 нафарга яқин аъзоси қўлга олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Тавҳид ва жиҳод катибати” (“ТЖК”, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан террористик деб топилиб, мамлакатимиз ҳудудида унинг фаолияти тақиқланган) номли террорчилик ташкилотининг бир гурух аъзолари ушланди. Улар Тошкент шаҳри ҳудудида жамоавий йиғинларни ўтказиб, келгусида Сурия ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилишни режалаштириб келган.

Аниқланган “Тавҳид ва жиҳод катибати” тарафдорларининг сони 30 нафарга яқин бўлиб, ёшлардан иборат эканлиги, уларнинг айримлари Андижон, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келганликлари маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 23:18 26.01.2022. Ўқилди: 5374 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!