Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда тадбиркорларнинг қилмишлари фош этилди

A A A
Тошкентда тадбиркорларнинг қилмишлари фош этилди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар бўлими ва Оҳангарон шаҳар ЭТК ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлари давомида ноқонуний равишда электр энергиясига уланган тадбиркорларнинг қилмишлари фош этилди. Бу ҳақда aniq.uz нинг ишончли манбаси хабар тарқатди.

Таъкидлаш лозимки, олиб борилаётган кенг кўламли тушунтириш ишларига қарамай айрим фуқаролар томонидан қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилмоқда. Мисол учун, STRONG POINT МЧЖ директори ўринбосари Алимардон Бахтиёров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Оҳангарон шаҳар ЭТК билан шартнома тузмасдан Оҳангарон шаҳар Бирлик МФЙ саноат зонаси ҳудудида жойлашган бинолари ва қурилиш пластикларини ишлаб чиқариш цехида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган ҳолда электр таъминотидан ноқонуний равишда фойдаланиб келган.

Изчил суриштирув ишлари давомида А.Бахтиёров бу ишларни бир ўзи эмас, балки Оҳангарон туман ЭТКнинг масъул ходими Рустам Сухробовнинг ёрдами билан шартнома тузмасдан ноқонуний равишда электр тармоғига улаб берганлиги маълум бўлди. Оқибатда, давлат манфаатларига 32 млн. 918 минг 400 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Алимардон Бахтиёров етказилган зарарни ўттиз кунлик муддат ичида тўлиқ қоплаганлиги сабабли унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад этилди. Ташвишга ёрдам чи бўлган ЭТКнинг бош муҳандиси Рустам Сухробовга эса маъмурий жавобгарлик қўлланилди.

Киритилди: 18:52 24.01.2019. Ўқилди: 2501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар