Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда солиқчилар тадбиркордан пора талаб қилди

Тошкентда солиқчилар тадбиркордан пора талаб қилди

Олмазор тумани Солиқ инспекциясининг икки нафар бош инспектори эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи оилавий корхонадан гўёки “солиқ кам тўланган”ини баҳона қилиб, жарима қўлламаслик эвазига 10 млн сўм талаб қилган.

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ўтказган тезкор тадбирда улар пулни олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️ Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 11:16 11.12.2025. Ўқилди: 1649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар